Мувоффақиятли савдонинг асослари

1. Психологик таёргарлик.
Форексда савдо қилиш учун аввало савдо жараёнига ҳиссиётларсиз ёндошиш керак. Форексда савдо қилишни эндигина бошлаганлар, биринчи битимларидан даромад олганидан сўнг, уларда осонлик билан эришилган даромадга кучли шодлик ҳисси пайдо бўлади. Шундан сўнг, янада кўпроқ даромад қилиш мақсадида аввалгисидан коттароқ кўламда битимлар очишга ҳаракат қилишади, лекин улар котта кўлам билан очилган битимлар депозитни даромад фоиз кўрсатгичини қанчалар тез оширса, зарарга кириш фоизини ҳам шунчалар тез ошириб юборишини ўйламайдилар. Бу тарзда ишлаш ҳато. Мўтадил даромад олиш учун, трейдер аввало ўз ҳиссиётларини жиловлашни ўрганиши керак. Даромад олганда ҳурсанд бўлиши ёки аксинча битим зарарга кириб ёпилганида жаҳил қилмаслиги керак. Янъи савдо жараёнидаги ҳар-бир холатга босиқлик билан муносабатда бўлиш керак. Профессионал трейдерлар котта кўламдаги битимлар билан ишлаш жараёнида хам, ҳарқандай савдо ҳолатида руҳий мувозанатни сақлай билишади. Профессионал билишадики агар ҳиссиётларини ўзи жиловлай билмаса ҳиссиётлар уни жиловлай бошлайди.

2. Risk Management & Money Management/ RM&MM (Хавфни ва маблағни бошқариш).
Албатта савдо тизимингиз қанчалик яҳши бўлсада лекин унда ишлаш жараёнида ҳавф ва маблағни бошқариш қоидаларига риоя қилинмасдан битимлар тузилса, у ҳолда бор маблағни йўқотиш ҳавфи юқори бўлади. Чунки бозорга кириш ва чиқиш қоидалари тўғри бўлгани билан, кириш ва чиқиш пайтидаги маблағ кўлами ММ қоидаларига мос равишда ҳисобланмаган бўлса, у ҳолда даромад олиш ўрнига кўпроқ зарар кўрасиз.
Буни мисолда кўриб чиқамиз:

Айтайлик сизнинг савдо тизимингизда белгиланган параметрлар қуидагича:
StopLoss=20пункт,
TakeProfit=60,
Савдо тизимига бириктирилган MM EUR/USD жуфтлигида кириш нуқтасидан 20 пунктда StopLoss, 60 пунктда эса TakeProfit ўрнатилган тақдирда, лотни кўламини 0.03 қилиб белгилашни кўзда тутган бўлса, у ҳолда бир омадли келган битимдан сиз $18 даромад оласиз (0.03*TakeProfit=$18). Лекин агар сиз, кейинги битимда ММ қоидасига риоя қилишни ҳоҳламай, битимни кўламини ўзбошимчалик билан оширсангиз 0.09лот (0.03ўрнига), у ҳолда агар нарҳ сизга қарши юриб стоп лосс ишласа сизнинг омадли битимингиздан олинган даромадингиз 0 га тенг бўлади, чунки қоидага риоя қилинмай очилган биргина битим $18 зарар келтирди (0.09*StopLoss=$18). Албатта келтирилган мисол жуда содда қилиб кўрсатилган, лекин ҳавоскорлар ўз савдо жараёнида шунга ўҳшаш палапартиш битимлар тузиб, кўп даромад оламан деб аксинча ўзлари сезмаган ҳолда зарарга кирибқолади. Оҳирида афсусланиб “нега унақа зарарга кирибкеттим, аҳир савдо тизимим яҳши эдику” деган саволни беришади. Шу каби афсуслар бўлмаслиги учун ММ интизомига риоя қилиб битимлар тузиш шарт!

3. Савдо тизими
Савдо тизими – бу савдога кириш ва ундан чиқиш учун аввалдан белгиланган шартлар ва қоидалар мажмуасидир. Савдо битими очишдан олдин трейдерда шу амални бажариш учун бирор-бир асос бўлиши керак. Ҳар бир бозорда нарҳлар ўсади ёки пасаяди, нарҳнинг ўсиш ёки пасайиш эҳтимолини оширувчи маълум белгилар бор ва айнан шу белгиларни ўз савдо битимларингиз учун асос сифатида қўллашингиз мумкин. Савдо тизимида трейдер келажакда юзага келиши мумкин бўлган вазиятларда қандай амаллар қўллаш кераклиги аниқ ёзилган бўлиши лозим. Трейдер савдо жараёнида, ҳар-бир савдо битимини шуларга асосланиб бажариши шарт бўлади. Тузилган савдо тизимини реал ҳисоб рақамда ишга туширилишидан олдин графикнинг тарихий маълумотларида синўвдан ўтказиб, сўнгра демо ҳисобда синаш керак, агар иккала синўв босқичидаги натижалар қониқарли бўлганидагина реал ҳисобда қўлласа бўлади. Янги савдо тизимини реал ҳисобда қўллай бошлаганда, битимларни кичик кўламда тузиш тафсия етилади, бунга сабаб: реал хисобда ишлаш пайтида трейдерда руҳий босим бўлади, котта кўламлар эса бу босимни ошириши мумкин ва кўзлангандек натижа бўлмаслиги мумкин.

Савдо тизимлари турли даражада мураккабликга эга бўлади, лекин тизим қанчалик содда бўлса уни бозорнинг келажакдаги ўзгаришларга мослаб ишлатиш шунчалар осон бўлади.